ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Стандартлаштириш /

O`z DSt 3437:2023. Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандарти. Календарлар. Умумий техник шартлар (АВ томонидан 02.08.2023 й. 191-сон билан рўйхатга олинган Инвестициялар саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 05.07.2023 й. 05-1556-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 2 августда 191-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар саноат ва савдо

вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон

техник жиҳатдан тартибга солиш

агентлиги бош директорининг

2023 йил 5 июлдаги

05-1556-сон буйруғига

ИЛОВА



O`z DSt 3437:2023



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ СТАНДАРТИ

   

Календарлар. Умумий техник шартлар


Мазкур давлат стандарти нашриёт ва босмахоналар томонидан ишлаб чиқариладиган барча турдаги календарь нашрларининг турлари, тузилиши ва фойдаланиш шароитлари бўйича талабларни белгилайди.

Ушбу давлат стандарти босиш усулисиз тайёрланадиган (пластмасса ёки бошқа металл асосли), алоҳида тузилишли (ўйиқ шаклли) ҳамда қайдлар учун мўлжалланган календарларга нисбатан татбиқ этилмайди.



1-БОБ. ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА

СОЛИШ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ

ҲУЖЖАТЛАРГА ҲАВОЛАЛАР


1. Мазкур давлат стандартида қуйидаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар қўлланилган:


ГОСТ 12.0.004-2015 - Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Меҳнат хавфсизлигига тайёрлашни ташкил этиш. Умумий қоидалар (расмий манба: ГОСТ 12.0.004-2015 Система стандартов безопасности труда. Организация обучения безопасности труда. Общие положения);


ГОСТ 12.1.004-91 - Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблар (расмий манба: ГОСТ 12.1.004-91 Система стандартов безопасности труда. Пожарная безопасность. Общие требования);


ГОСТ 12.1.005-88 - Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Иш майдони ҳавосига қўйиладиган умумий санитария-гигиена талаблари (расмий манба: ГОСТ 12.1.005-88 Система стандартов безопасности труда. Общие санитарно-гигиенические требования к воздуху рабочей зоны);


ГОСТ 12.1.007-76 - Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Зарарли моддалар. Умумий хавфсизлик талаблари ва таснифи (расмий манба: ГОСТ 12.1.007-76 Система стандартов безопасности труда. Вредные вещества. Классификация и общие требования безопасности);


ГОСТ 12.4.011-89 - Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Ходимларни ҳимоя қилиш воситалари. Умумий талаблар ва таснифлаш (расмий манба: ГОСТ 12.4.011-89 Система стандартов безопасности труда. Средства защиты работающих. Общие требования и классификация);


ГОСТ 17.2.3.02-2014 - Саноат корхоналари томонидан ифлослантирувчи моддаларнинг рухсат этилган чиқиндилари миқдорини ўрнатиш қоидалари (расмий манба: ГОСТ 17.2.3.02-2014 Правила установления допустимых выбросов загрязняющих веществ промышленными предприятиями);


ГОСТ 427-75 - Металл ўлчаш чизғичлар. Техникавий шартлар (расмий манба: ГОСТ 427-75 Линейки измерительные металлические. Технические условия);


ГОСТ 1342-78 Босма қоғоз. Ўлчамлари (расмий манба: ГОСТ 1342-78 Бумага для печати. Размеры);


ГОСТ ИСО 2859-1-2009 Статик усуллар. Тенг эҳтимоллик аломати бўйича тасодифий танлаб олиш назорати тартиблари. 1-Қисм. Қабул қилинадиган сифат даражасидан келиб чиққан ҳолда кетма-кет тўп учун тасодифий танлаб олиш назорати режалари (расмий манба: ГОСТ ИСО 2859-1-2009 Статистические методы. Процедуры выборочного контроля по альтернативному признаку. Часть 1. Планы выборочного контроля последовательных партий на основе приемлемого уровня качества);


ГОСТ 5773-90 Китоб ва журнал нашрлари. Форматлар (расмий манба: ГОСТ 5773-90 Издания книжные и журнальные. Форматы);


ГОСТ 6445-74 Газета учун қоғоз. Техникавий шартлар (расмий манба: ГОСТ 6445-74 Бумага газетная. Технические условия);


ГОСТ 6658-75 Қоғоз ва картон маҳсулотлари. Ўраб жойлаш, тамғалаш, транспортда ташиш ва сақлаш (расмий манба: ГОСТ 6658-75 Изделия из бумаги и картона. Упаковка, маркировка, транспортирование и хранение);


ГОСТ 9094-89 Офсет босма қоғоз. Техникавий шартлар (расмий манба: ГОСТ 9094-89 Бумага для печати офсетная. Технические условия);


ГОСТ 9557-87 Ўлчами 800х1200 мм бўлган ясси ёғоч таглик. Техникавий шартлар (расмий манба: ГОСТ 9557-87 Поддон плоский деревянный размером 800х1200 мм. Технические условия);


ГОСТ 9570-2016 Устунчали ва қутили тагликлар. Умумий техникавий шартлар (расмий манба: ГОСТ 9570-2016 Поддоны ящичные и стоечные. Общие технические условия);


ГОСТ 18510-87 Ёзиш қоғози. Техникавий шартлар (расмий манба: ГОСТ 18510-87 Бумага писчая. Технические условия);


ГОСТ 21444-2016 - Оқ силлиқ қоғоз. Техникавий шартлар (расмий манба: ГОСТ 21444-2016 Бумага мелованная. Технические условия);


ГОСТ 22240-76 Муқовалар ва юмшоқ муқовалар. Турлари (расмий манба: ГОСТ 22240-76 Обложки и крышки переплетные. Типы);


O`z DSt 2317:2019 Ахборот, кутубхона ва нашриёт ишлари бўйича стандартлар тизими. Нашрлар. Чиқиш маълумотлари. Умумий талаблар ва безаклаш қоидалари;


O`z DSt 3377.1:2019 Варақли нашрлар. Ўраб жойлаш тамғалаш транспортда ташиш ва сақлаш;


СанҚваН (СанҚваН) 0294-11 Иш ўринлари ҳавосида зарарли моддаларнинг рухсат этилган миқдори. Гигиена нормативлари;


СанҚваН 0300-11 Ўзбекистон шароитида ишлаб чиқариш чиқиндиларини йиғиш, инвентаризация қилиш, таснифлаш, зарарсизлантириш, сақлаш, ва утилизация қилишни ташкил этишнинг санитария қоидалари ва нормалари;


СанҚваН 0324-2016 Ишлаб чиқариш биноларида микроиқлимнинг санитар-гигиеник нормалари;


СанҚваН 0325-2016 Иш жойларида шовқиннинг рухсат этилган миқдорининг санитария нормалари;


СанҚваН 0326-2016 Иш жойларида маҳаллий ва умумий тебранишнинг санитария нормалари;


ШНҚ 2.09.04-09 Корхоналарнинг маъмурий ва маиший бинолари.



2-БОБ. АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР


2. Мазкур давлат стандартида қуйидаги атамалар ва уларнинг таърифлари қўлланилган:

календарлар - йил кунлари, ҳафталар ва ойларнинг кетма-кет рўйхатига эга китоб, брошюра ёки алоҳида варақли босма материал кўринишидаги нашр;

тўп - ўзгармас бир технологик режимда бир материалдан тайёрланган, бир турдаги ва кўпи билан бир суткада ишлаб чиқарилган, бир вақтнинг ўзида қабул қилишга тақдим қилинган маҳсулотларнинг ҳар қандай миқдори.



3-БОБ. ТЕХНИК ТАЛАБЛАР


1-§. Календарларнинг синфланиши


3. Календарлар мақсади ва вазифасига кўра қуйидагиларга бўлинади:

тасвирий ва амалий санъат, меъморчилик бўйича бадиий календарлар (репродукцияли, расмли асл нусхалар, гравюрали ёки бадиий фотокалендарлар);

умумий ва ихтисослашган (реклама, болалар, ёшлар, аёллар, оила кабилар);

касбий-тармоқ календарлари (қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, спорт, транспорт кабилар).


4. Календарлар фойдаланиш шароитлари ва шакллари бўйича деворий, стол устида турадиган, чўнтак, миниатюрали каби турларга бўлинади.


5. Календарлар тузилиши бўйича қуйидаги турларга бўлинади:

табель-календарлар (деворий ёки стол устида турадиган жадвал кўринишидаги йиллар рўйхатига эга календарь);

ташлама варақланадиган/йиртма календарлар (деворий ёки стол устида турадиган йиллик-календарь бўлиб, унда ҳар бир кун, ҳафта ёки ой учун алоҳида ташлаб қўйиладиган (йиртиладиган) варақлар кўзда тутилган);

китоб туридаги календарлар (китоб ёки журнал нашри кўринишида чиқариладиган маълум тематика ва (ёки) ўқувчининг талабига мувофиқ тўпланган материалларга эга йиллик-календарь);

календарь-буклет (календарь матни яхлит (бир табоқ) қоғозга чоп этилиб, 2 ва ундан ортиқ саҳифаларга букиладиган йиллик календарь).



2-§. Календарларни нашр этишнинг асосий

кўрсаткичлари ҳамда матбаа ижроси

сифатига қўйиладиган талаблар


6. Календарларни нашриёт-матбаа жараёни бўйича безаклаш мазкур давлат стандартининг 1-жадвалга мувофиқ бажарилиши лозим.



1-ЖАДВАЛ


Календарларнинг турлари

(тузилиши ва фойдаланиш

шароитлари бўйича)

      

Босма қоғози бичими,

см/варақ улуши

     

Шрифтларнинг безатилиши


Бириктириш усули


1

     

2

     

3

      

4

     

1. Табел-календарлар

1.1 Деворий

1/1 ва 1/2 улушли барча қоғоз бичимлари (60х84/2 бичим майдонидан кам бўлмаган ҳолда)


Календарда "Йил" қалин шрифт услубида камида 144 кегл билан кўрсатилади. Жадвалларда рақамларнинг ўлчами нимқора шрифт услубида 10 мм.дан, матн учун эса 36 кеглдан кам бўлмаган нимқора шрифт услубидан фойдаланилади.


-

1/3 ва 1/4 улушли барча қоғоз бичимлари (60х84/4 бичим майдонидан кам бўлмаган ҳолда)


Календарда "Йил" қалин шрифт услубида кегли 96 дан кам бўлмаган шрифтда кўрсатилади. Жадвалларда рақамларнинг ўлчами чизилган шрифтлар учун камида 7,5 мм., териш шрифтларида ингичка шрифт услубида 24 кегл ва нимқора шрифт услубида эса 20 кеглдан кам бўлмаслиги керак.


-

1/8 улушли барча қоғоз бичимлари (60х84/4 бичим майдонидан кам бўлмаган ҳолда)


Календарда "Йил" қалин шрифт услубида камида 72 кегл билан кўрсатилади. Жадвалларда рақамларнинг ўлчами чизилган шрифтлар учун 7,5 мм., териш шрифтларида ингичка шрифт услубида 24 кегл ва нимқора шрифт услубида эса 20 кеглдан кам бўлмаслиги керак.


-

1.2 Деворий ва стол устида турадиган

1/16 ва 1/32 улушли барча қоғоз бичимлари (60х84/4 бичим майдонидан кам бўлмаган ҳолда)


Календарда "Йил" нимқора шрифт услубида кегли 20 дан кам бўлмаган шрифтда кўрсатилади. Жадвалларда рақамларнинг ўлчами 10 мм.дан кам бўлмаслиги керак.


-

1.3 Чўнтак

75х90/32, 70х108/64

60х84/32, 70х100/64

60х84/49, 60х90/64

84х90/64


Календарда "Йил" нимқора шрифт услубида камида 12 кегл билан кўрсатилади. Жадвалларда рақамларнинг ўлчами қаторлари ораси кенгайтирилиб 6, 7 ва 8 кеглларда терилиши керак.


-

1.4 Миниатюрали

Тайёр кўринишдаги ўлчамлари узун томони бўйича 100 мм.дан ошмаслиги керак


Календарда "Йил" нимқора шрифт услубида камида 12 кегл билан кўрсатилади. Жадвалларда рақамларнинг ўлчами қаторлари ораси кенгайтирилиб 6, 7 ва 8 кеглларда терилиши керак.


-

2. Ташлама варақланадиган/йиртма календарлар

2.1 Деворий

1/1, 1/2 улушли барча бичимлар (60х84/4 бичим майдонидан кам бўлмаган ҳолда)


Календарда "Йил" қалин шрифт услубида камида 144 кегл билан кўрсатилади. Жадвалларда рақамларнинг ўлчами чизилган шрифтлар учун камида 10 мм., нимқора шрифт услубида кегл камида 36 бўлиши керак. Варақнинг орқа томонида алоҳида матнларни камида 9 ва 10 кегл билан теришга йўл қўйилади.


Сим билан устидан миндириб тикиш, тикмасдан елимлаш, металл қоплама билан юзаси ва орқасидан сим ҳалқаси билан бириктириш, металл ёки пластмассали спирал билан бириктириш, регелли ёки регелсиз бириктириш ҳамда махсус усулларда: боғичлар, бўлакли ҳалқалар, пластмасса винтларда бириктириш усуллари қўлланилади.


1/3 ва 1/4 улушли барча қоғоз бичимлари (60х84/4 бичим майдонидан кам бўлмаган ҳолда)


Календарда "Йил" қалин шрифт услубида камида 96 кегл билан кўрсатилади. Жадвалларда рақамларнинг ўлчами ингичка шрифт услубида бўлганда камида 24 кегл ва ингичка шрифт услубида 20 кегл бўлиши керак. Варақнинг орқа томонида алоҳида матнларни камида 9 ва 10 кеглларда теришга йўл қўйилади


Сим билан устидан миндириб тикиш, тикмасдан елимлаш, металл қоплама билан юзаси ва орқасидан сим ҳалқаси билан бириктириш, металл ёки пластмассали спирал билан бириктириш, регелли ёки регелсиз бириктириш ҳамда махсус усулларда: боғичлар, бўлакли ҳалқалар, пластмасса винтларда бириктириш усуллари қўлланилади.


1/8 улушли барча қоғоз бичимлари (60х84/4 бичим майдонидан кам бўлмаган ҳолда)


Календарда "Йил" қалин чизилган шрифт услубида камида 72 кеглда кўрсатилади. Жадвалларда рақамларнинг ўлчами ингичка чизилган шрифт услубида камида 7,5 мм ва нимқора чизилган шрифт услубида 5 мм. бўлиши керак. Варақнинг орқа томонида алоҳида матнларни камида 9 ва 10 кеглларда теришга йўл қўйилади


Сим билан устидан миндириб тикиш, тикмасдан елимлаш, металл қоплама билан юзаси ва орқасидан сим ҳалқаси билан бириктириш, металл ёки пластмассали спирал билан бириктириш, регелли ёки регелсиз бириктириш ҳамда махсус усулларда:

боғичлар, бўлакли ҳалқалар, пластмасса винтларда бириктириш усуллари қўлланилади.


2.2 Деворий йиртма (ҳар кунлик)

60х84/49

70х108/64

Асосий матн қаторлари ораси кенгайтирилиб 6, 7 ва 8 кеглда терилиши керак. Териш саҳифасининг 30 фоизгача қисмини эгаллайдиган қисқа матнлар учун 6 кеглда теришга йўл қўйилади. Чизилган рақамларнинг ўлчами камида 30 мм. бўлиши керак


Тикмасдан юзаси ва орқа томонидан сим ҳалқаси билан бириктириш, календарларни деворга ўрнатиш учун махсус тешик ҳалқалар қўйиш, календар деворига металл қопламали қайриладиган клапанлар ёрдамида маҳкамлаш, календар деворига унинг охирги варағини елимлаш ёки календар деворида олдиндан очилган қирқимга уни киритиш ва кейин муқова варағини елимлаш билан маҳкамлаш каби усуллар қўлланилади.


2.3 Стол устида турадиган

60х84/32

60х90/32

Асосий матн камида 10 кегл шрифт билан терилиши керак. Рақамлар камида 14 кегл шрифт билан терилиши керак.


Календарни йил, номи ва нашриёт кўрсатилган босма бандеролда бириктириш, шаффоф плёнкада бириктириш (бунда биринчи саҳифада йил ва календарнинг номи, охирги саҳифада (тагликда) - нашриёт номи кўрсатилади) усуллари қўлланилади. Календарларни маҳкамлаш учун махсус тешик қўйилади.


3. Календар-буклетлар

Бичим

ГОСТ 22240-76 бўйича

Асосий матн қаторлари ораси кенгайтирилиб 6, 7 ва 8 кеглда терилиши керак. Териш саҳифасининг 30 фоизгача қисмини эгаллайдиган қисқа матнлар учун 6 кеглда теришга йўл қўйилади. Жадвалларда рақамлар 10 кеглли шрифт билан терилиши керак ёки қаторлари ораси кенгайтирилганда 6, 7 ва 8 кеглларда теришга йўл қўйилади.


-

4. Китоб туридаги календарлар

4.1 Стол устида турадиган

ГОСТ 5773-90 бўйича

Асосий матн 10 ёки 9 кегл билан терилиши керак. Қатор узунлиги 5 ? квадрат бўлганда қаторлари ораси кенгайтирилиб 8 кегл билан, қатор узунлиги 4 ? квадрат бўлганда эса қаторлари ораси кенгайтирилмасдан 8 кегл билан теришга йўл қўйилади. Мактабгача ва мактаб ўқувчилари учун асосий матн 16 ва 24 кегллар билан терилиши керак. Бунда қаторлари ораси кенгайтирилиб 12 кегл билан теришга йўл қўйилади. Календардаги жадваллардаги рақамлар камида 10 кегл шрифт билан терилиши керак.


ГОСТ 22240-76 бўйича қаттиқ ёки юмшоқ муқовада сим билан устидан миндириб, ип билан тикиш ёки тикмасдан бириктириш, қирқилган картонлар четларини қоғоз ёпиштириб ёки мато билан ўраш усули қўлланилади.


4.2 Чўнтак

75х90/32

60х84/32

60х84/49

84х108/64

70х108/64

70х100/64

60х90/64


Асосий матн қаторлари ораси кенгайтирилиб 6, 7 ва 8 кеглда терилиши керак (қулай ўқилувчан гарнитуралар учун).


Сим билан, ип билан, тикмасдан ва спирал билан бириктириш усули қўлланилади.


4.3 Миниатюрали

60х84/64 ва б.

Қирқишдан сўнг тахлам ўлчамлари узун томони бўйича 10 мм дан ошмаслиги керак


Асосий матн қаторлари ораси кенгайтирилиб 6, 7 ва 8 кеглда терилиши керак (қулай ўқилувчан гарнитуралар учун).


Сим билан, ип билан, тикмасдан ва спирал билан бириктириш усули қўлланилади.


       

7. Календарлар ГОСТ 1342-78 бўйича стандарт ўлчамли қоғозлардан олинадиган бичимларда чиқарилади.

Буюртмачи билан келишилган ҳолда қоғоз варағининг улуши 1/6, 1/12, 1/20, 1/24, 1/36 бичимли ҳамда альбом типдаги бичимларда чиқарилиши мумкин.

Тайёр календарларнинг ўлчамлари уларни ишлаб чиқариш учун қўлланиладиган технологик жараёнларни (босишгача қоғозни қирқиш, назорат шкалалари ва белгиларини босиш, клапан учун ҳошия (припуск), шлейф (узайган қисми) четларини қирқиш, тикмасдан маҳкамлаш, чети қирқиладиган расмларнинг мавжудлиги) ҳисобга олган ҳолда аниқланади ва нашриёт спетсификациясида кўрсатилади.

1/1-1/32 улушли тайёр календарлар бичимлари учун ўлчамларнинг хусусиятидаги (спецификацияда) фарқланиш ±2,0 мм.дан ошмаслиги, чўнтак ва миниатюрали календарлар учун эса ±1,0 мм.дан ошмаслиги керак.


8. Барча турлардаги календарларни яратишда компьютернинг дастурий воситаларидаги шрифт гарнитуралари ассортиментидан фойдаланилади.


9. Календарлар турларига мувофиқ офсет босма, юқори босма, ва тезкор босма чоп этиш турларидан фойдаланиб ишлаб чиқарилади.


10. Календарлар тезкор босма орқали нашр этилганда ҳам ундаги ранглар асл нусха рангларига мувофиқ бўлиши керак.


11. Календарларнинг чиқиш (нашр кўрсаткичлари ҳамда нашриёт ва босмахона ҳақидаги) маълумотлари O`z DSt 2317:2019 нинг талабларига мувофиқ расмийлаштирилиши керак.


12. Календарларнинг матни аниқ кўриниши ҳамда унинг ранглари тўйинган ҳолда бўлиши керак.

Календарларда парчаланиш, бўёқнинг мойланиши, қоғоз ва қоплам қаватининг юлиниши, босилмай қолган жойлар, бўёқ билан тўлиб қолган жойлар, тирналишлар, доғлар, муар (растр нуқталарининг тўпланиши), йўқотилган деталлар, деформацияланган шрифт, бузилган ва мослашмаган контурлар (ташқи чизиқлар) ва бошқа нуқсонлар бўлмаслиги керак.


13. Календарларни кўп бўёқли чоп этишда унинг рангларида асл нусхадан сезиларли фарқланиш бўлмаслиги керак.

Бўёқларнинг мослашмаганлиги 0,2 мм.дан ошмаслиги, санъат бўйича календарлар ва миниатюрали табель-календарларда эса 0,1 мм.дан ошмаслиги керак.


14. Календарнинг бутун ададини тайёрлашда босиш сифати бир хил бўлиши ва градация ҳамда ранг узатилиши, тўйинганлик, равшанлик ва босилувчи элементларнинг аниқлиги бўйича тасдиқланган варақ-нусхасига мувофиқ бўлиши керак.


15. Календарларни лаклашда лак қатлами бир текис, ялтироқ, шаффоф, тўлиқ қуриган, юзага тўлиқ суртилган, доғ ва пуфакларсиз бўлиши керак. Лаклаш нусханинг рангини сезиларли даражада ўзгартирмаслиги керак.


16. Календарларга плёнка қоплашда плёнка силлиқ ва эластик ҳолатда мустаҳкам қопланиши керак. Нотекис ёпишиш, ғижимлар, ёрилишлар, ялтирашлар, плёнканинг ёпишмай қолиши ва кўчиши ҳамда нусханинг буралиши бўлмаслиги керак.


17. Календарларда тушиб қоладиган элементлар, тешиклар, ҳалқаларнинг қолиб кетиши, букилмай қолган сим ҳалқалари, сўкилган чоклар, дафтар букламидан силжиб кетган чок ва ҳалқалар (рухсат 1 мм.) бўлмаслиги керак.

Календарларни устидан тикишда сим ҳалқалари ён қисми (корешок)дан бир хил масофа узоқликда да жойлаштирилиши керак, бунда йўл қўйса бўладиган силжиш ± 1 мм.ни ташкил этиши лозим.

Календарларни тикмасдан маҳкамлашда варақларнинг силжиши, тешилишлар, елимнинг варақлар орасига 1 мм.дан кўп кириб қолиш ҳолатлари бўлмаслиги керак.

Календарларни спиралли (ўрамали) маҳкамлашда спирал перфорациянинг барча тешикларидан ўтиши, спиралнинг чеккалари унинг ичига яхшилаб қайириб қўйилиши керак. Перфорация тешиклари тоза ва текис бўлиши керак. Спирал таранг бўлиши ва буралиб кетмаслиги керак. Стол устида турадиган ташлама варақланадиган календарларнинг тахламлари календарни тагликка маҳкамлаш учун иккита тешикка эга бўлиши керак.


18. Календарларнинг кесилиши тўғри бурчакли бўлиши керак. Миниатюрали бичимдаги календарлар учун 0,5 мм.дан, китоб бичимидаги календарлар учун 1 мм.дан, катта бичимли деворий календарлар учун 1,5 мм.дан кўп бўлмаган қийшиқликка йўл қўйилади.

Ҳошияларга эга миниатюрали табель-календарларни безашда ҳошияларнинг минимал ўлчами 3 мм., ҳошиялар ўлчамида фарқланиш (шу жумладан қийшиқлик учун ҳам) кўпи билан 1 мм бўлиши керак.


19. Баъзи турдаги календарларнинг қирқим жойлари турли рангларда бўялиши мумкин. Қирқимларнинг бўялиши бир текис бўлиши керак.


20. Китоб туридаги календарларнинг қаттиқ ва юмшоқ муқоваларида қийшиқлик, ғижимланиш ҳолатлари ва пуфакларнинг ҳосил бўлиши, фолганинг тўкилиши, бўёқнинг мойланиши, картоннинг қийшайиши каби нуқсонлар бўлмаслиги лозим.


21. Календарларда механик шикаст ва ифлосланишларга йўл қўйилмайди.



3-§. Календарларнинг хомашё

ва материалларига талаблар


22. Матнли ва расмли календарларни нашр этишда мувофиқлик сертификатига эга босма бўёқлардан фойдаланиш керак.

Календарларни бириктириш ва маҳкамлаш учун (пластмасса ёки бошқа металл асосли ҳалқалар, винтлар, елим, ип) фойдаланиладиган материаллар сифати ва тури матбаа маҳсулотлари талабларига мувофиқ бўлиши керак.


23. Календарларни нашр этиш учун қоғознинг асосий параметрлари тавсифлари мазкур давлат стандартининг 2-жадвалига мувофиқ бўлиши керак.



2-ЖАДВАЛ


Календарларнинг турлари

(мақсади ва вазифаси бўйича)

       

Босма қоғози тури, 1 м2 майдонли қоғоз массаси, г

    

1. Бадиий календарлар

1.1 Табель-календарлар деворий, чўнтак ва миниатюрали


Бўрланган қоғоз камида 115 г. (ГОСТ 21444-2016), офсет қоғоз камида 120 г. (ГОСТ 9094-89) бўлиши керак.


1.2 Ташлама варақланадиган/йиртма деворий календарлар


Бўрланган қоғоз камида 115 г., бўрланган, қавариқ/бўртма тасвир туширилган қоғоз камида 130 г. (ГОСТ 21444-2016), офсет қоғоз эса камида 120 г. (ГОСТ 9094-89) бўлиши керак.


2. Умумий ва ихтисослашган календарлар

2.1 Реклама календарлари

2.1.1 Табель-календарлар деворий, чўнтак ва миниатюрали


Бўрланган қоғоз камида 115 г. (ГОСТ 21444-2016); офсет қоғоз камида 120 г. (ГОСТ 9094-89) бўлиши керак.


2.1.2 Ташлама варақланадиган/йиртма деворий календарлар


Бўрланган қоғоз камида 115 г. (ГОСТ 21444-2016) ва офсет қоғоз камида 120 г. (ГОСТ 9094-89) бўлиши керак.


2.2 Болалар (мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар) календарлари

2.2.1 Табель-календарлар, деворий ва чўнтак календарлар


Бўрланган қоғоз камида 115 г. (ГОСТ 21444-2016), офсет қоғоз камида 120 г. (ГОСТ 9094-89) бўлиши керак.


2.2.3 Календарь-буклетлар


Бўрланган қоғоз камида 115 г. (ГОСТ 21444-2016), офсет қоғоз камида 120 г. (ГОСТ 9094-89) бўлиши керак.


2.2.4 Йиртма деворий календарлар (ҳар кунлик)


Газета қоғоз 45 - 48,8 г. (ГОСТ 6445-74) бўлиши керак.


2.3 Ихтисослашувига кўра алоҳида фойдаланишга мўлжалланган календарлар (ёшлар, аёллар, оила учун ва ҳоказо.)

2.3.1 Китоб туридаги календарлар


Офсет қоғоз (ГОСТ 9094-89), ёзув қоғоз 45 - 60 г. (ГОСТ 18510-87) бўлиши керак.


2.3.2 Ташлама варақланадиган стол устида турадиган календарлар


Босма ва ёзув қоғози 45 ва юқори г.да (ГОСТ 18510-87) бўлиши керак.


2.3.3 Календарь-буклетлар


Бўрланган қоғоз (ГОСТ 21444-2016) ва офсет қоғоз камида 110 г. (ГОСТ 9094-89) бўлиши керак.


2.3.4 Йиртма деворий календарлар (ҳар кунлик)


Газета қоғоз 45 - 48,8 г. (ГОСТ 6445-74) бўлиши керак.


3. Касбий-тармоқ календарлари (қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, спорт, транспорт кабилар)

3.1 Табель-календарлар деворий ва чўнтак календарлар


Бўрланган қоғоз (ГОСТ 21444-2016) ва офсет қоғоз камида 120 г. (ГОСТ 9094-89) бўлиши керак.


3.2 Ташлама варақланадиган деворий календарлар


Бўрланган қоғоз (ГОСТ 21444-2016) ва офсет қоғоз камида 110 г. (ГОСТ 9094-89) бўлиши керак.


3.3 Китоб туридаги календарлар


Офсет қоғоз (ГОСТ 9094-89); ёзув 45 - 60 г. (ГОСТ 18510-87) бўлиши керак.


         

      

4-§. Ўраб жойлаш ва тамғалаш


24. Календарларнинг ўраб жойланиши O`z DSt 3377.1:2019 ва ГОСТ 6658-75 бўйича амалга оширилади.


25. Календарларни тамғалаш O`z DSt 3377.1:2019 ва ГОСТ 6658-75 бўйича амалга оширилади.



4-БОБ. ХАВФСИЗЛИК ВА АТРОФ-МУҲИТНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТАЛАБЛАРИ


26. Календарлар инсон организмига таъсир этиш даражаси бўйича ГОСТ 12.1.007-76 талабларига мувофиқ кам хавфли моддаларнинг 4-гуруҳига мувофиқ бўлиши лозим.


27. Ишлаб чиқариш биноларидаги зарарли моддалар миқдори СанҚваН 0294-11 да белгиланган миқдордан юқори бўлмаслиги керак.


28. Ишлаб чиқариш жараёнига ГОСТ 12.0.004-2015 талабларига мувофиқ меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқнома билан танишган шахслар қўйилиши лозим.


29. Ишловчилар учун ҳимоя воситалари ГОСТ 12.4.011-89 талабларига мувофиқ бўлиши керак.


30. Ёнғинга қарши хавфсизлик талаблари ГОСТ 12.1.004-91 бўйича амалга оширилиши лозим.


31. Ишлаб чиқариш хоналари умумлашган вентиляция билан жиҳозланган бўлиши, ГОСТ 12.1.005-88 бўйича иқлим ҳолатини назорат қилувчи техник жиҳозлар билан таъминланган бўлиши керак.


32. Атроф-муҳит муҳофазаси ГОСТ 17.2.3.02-2014 талаблари бўйича амалга оширилиши керак.


33. Ишлаб чиқариш чиқиндилари СанҚваН 0300-11 да белгиланган талабларига мувофиқ йиғилиши, сақланиши, зарарсизлантирилиши ва утилизация қилиниши керак.


34. Ишлаб чиқариш биноларида микроиқлим, шовқин ва тебраниш миқдорлари СанҚваН 0324-2016, СанҚваН 0325-2016 ва СанҚваН 0326-2016 талабларидан юқори бўлмаслиги керак.


35. Ишчилар ШНваҚ 2.09.04-09 га мувофиқ санитария-маиший хоналар билан таъминланган бўлиши керак.



5-БОБ. КАЛЕНДАРЛАРНИ ҚАБУЛ

ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ


36. Календарлар тўпларда қабул қилинади.


37. Календарларнинг ушбу давлат стандарти талабларига мувофиқлигини аниқлаш учун қабул қилиш - топшириш синовлари ўтказилади.


38. Синов нусхаларини танлаб олиш ГОСТ ИСО 2859-1-2019 бўйича тасодифий назорат услубида ўтказилади.


39. Қабул қилиш - топшириш синовлари ушбу давлат стандартини барча талабларига мувофиқлиги бўйича ҳамда тайёр маҳсулотларнинг ҳар бир тўпи учун ўтказилади.


40. Битта кўрсаткич бўйича ҳам қабул қилиш - топшириш синовларининг натижалари қониқарсиз бўлганда, ўша тўпдан танлаб олинган маҳсулотларнинг икки карра кўп миқдорида қайта синовлар ўтказилади.

Қайта текширув натижалари якуний ҳисобланади ва барча маҳсулотга тааллуқли бўлади. Қайта текширув натижалари қониқарсиз бўлганда барча тўп яроқсиз деб топилади.


41. Тур синовлари хомашё ва технология ўзгарганида ушбу давлат стандартининг барча талаблари бўйича ўтказилади.



6-БОБ. КАЛЕНДАРЛАР СИФАТИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ УСЛУБЛАРИ


42. Календарларнинг ўлчами мазкур давлат стандартининг 1-жадвалига мувофиқ танлаб олинган тўп намунасида ГОСТ 427-75 бўйича 1 мм. улуш билан бўлинган металл ўлчов чизғичи билан назорат қилинади.


43. Шрифтнинг ўлчамлари ва қаторнинг узунлиги мазкур давлат стандартининг 1-жадвалига мувофиқ танлаб олинган ҳар бир тўп намунасида махсус чизғич строкомер билан назорат қилинади.


44. Маҳкамлаш сифати танлаб олинган ҳар бир тўп намунасида визуал назорат қилинади.


45. Босма қоғози тури мазкур давлат стандартининг 2-жадвалига мувофиқ танлаб олинган ҳар бир тўп намунасида визуал назорат қилинади.


46. Календар матни ва расмларидаги бўёқлар мослашуви танлаб олинган ҳар бир тўп намунасида микроскоп ёки лупа билан аниқланади.


47. Матбаа ижроси мазкур давлат стандартининг 1-жадвалига мувофиқ визуал ҳамда тегишли математик ўлчамларини назорати танлаб олинган ҳар бир тўп намунасида бўлиниш улуши 1 мм. бўлган ГОСТ 427-75 бўйича металл ўлчов чизғичи билан назорат қилинади.


48. Ўраб жойлаш, тамғалаш танлаб олинган ҳар бир тўпда визуал текширилади.



7-БОБ. КАЛЕНДАРЛАРНИ ТРАНСПОРТДА

ТАШИШ ВА САҚЛАШ


49. Календарлар исталган турдаги ёпиқ транспорт воситаларида ташилади.


50. Календарлар ёғингарчилик, тупроқ намлиги ва қуёш нурининг тўғридан-тўғри тушишидан ҳимояланган қуруқ омборхоналарда, иситиш қурилмаларидан камида 1 м. масофада сақланиши керак.


51. Ўралган маҳсулотларни ГОСТ 9557-87 бўйича ясси тагликларда, ГОСТ 9570-2016 бўйича устунчали ва қутили тагликларда ёки ёғоч шитларда штабеллаш шундай тарзда амалга оширилиши керакки, бунда маҳсулот фақат ён томони билан сақланиши керак.

Битта тагликда, тагликнинг баландлигини ҳам ҳисобга олганда, штабелнинг баландлиги 1,8 м. дан ошмаслиги керак. Штабелнинг тепа қаторидан шифтгача бўлган масофа 0,6 м. дан кам бўлмаслиги керак.

         

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).
















































































Время: 0.0084
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск